Facebook компанияси Африка қитъаси интернет фойдаланувчиларига интернетга кириш имконини тақдим этувчи сунъий йўлдошни ишлаб чиқиш устида иш бошлаганини маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, AMOS-6 сунъий йўлдоши лойиҳаси Франциянинг Eutelsat телекоммуникация компанияси билан ҳамкорликда тайёрланмоқда.
Жаҳондаги энг йирик ижтимоий тармоқ ҳисобланган Facebook’нинг асосчиси Марк Цукербергнинг қайд этишича, сунъий йўлдош орбитага чиққанидан сўнг, Африка устида парвоз қилади ва қитъанинг аксарият қисмига интернет сигналларини узатади.
Facebook маълумотларига кўра, биргина Кения ва Нигерияда тармоқнинг 20 миллионга яқин фойдаланувчиси мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти интернетга мобил қурилмалар орқали киради.
Цукербергнинг ҳисоб-китобларига кўра, ривожланаётган мамлакатларда интернетга кириш имкониятларининг кенгайиши 160 миллион кишини қашшоқликдан олиб чиқишга ёрдам беради.
Изоҳ (0)