2015 йилнинг 6 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда «Review.uz» Кремль матбуот хизматига таяниб хабар беради.
Тарафлар икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти жавобгар ҳудуддаги хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди.
Бундан ташқари, музокаралар чоғида Владимир Путин Россия Марказий Осиёдаги вазиятдан хавотирда эканлигини таъкидлаб ўтди.
Путин, шунингдек, Эмомали Раҳмонни ўтган туғилган куни билан табриклади.
Изоҳ (0)