РЛДП раҳбари Владимир Жириновский Россия империяси даврида унга тегишли бўлган барча ҳудудларни яна Россияга қайтаришни тўғри, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Бу ҳақда у «Артек» биринчи халқаро ўсмирлар медиафорумидаги чиқишида маълум қилди.
«Подшо тахтдан ноқонуний ағдарилгандан сўнг, Польша ноқонуний ажралиб чиқди. Халқ комиссарлари кенгашининг қарори билан Финляндияга мустақиллик берилди. Бироқ совет ҳукуматининг бундай қарорларни қабул қилиш ҳуқуқи бўлмаган», — деди Жириновский.
Сиёсатчи рус халқининг бўлиниб кетганлиги учун миллионлаб рус аҳолиси бегона тилда гаплашиб яшашга мажбур қилинаётганлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)