2015 йил учун тиббиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиблари номи маълум бўлди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Уильям Кемпбелл ва Сатоши Омура паразит чувалчанглар келтириб чиқарадиган инфекцияларга қарши препарат ишлаб чиққани, Юю Ту эса безгакка қарши дори яратгани учун мазкур нуфузли мукофотга лойиқ кўрилди.
Бу йил тиббиёт бўйича Нобель мукофотини олишга 327 киши даъвогарлик қилди, улардан 57 нафари учун бу биринчи уриниш этди.
6 октябрь, сешанба куни физика бўйича Нобель мукофоти лауреатлари эълон қилинади.
Изоҳ (0)