Франциянинг Ривере соҳилларидаги сув тошқини қурбонлари сони 19 кишига етди, деб хабар беради «РИА Новости».
Франция жануби-шарқидаги кучли жала 4 октябрга ўтар кечаси бошланди. Аввалроқ 18 кишининг ҳалок бўлганлиги ва уч кишининг бедарак йўқолганлиги ҳақида маълум қилинган эди. Икки кишини қидириш ҳамон давом этмоқда.
Мамлакат президенти Франсуа Олланд 4 октябрь, якшанба куни сув тошқини натижасида зарар етган департаментга Франция ички ишлар вазири Бернар Казнев билан етиб келиб, Вазирлар кенгаши томонидан фавқулодда ҳолат эълон қилинишини ва ҳукумат уч ой ичида зарарни қоплаб беришини маълум қилди.
Изоҳ (0)