Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Қирғизистон парламентининг янги таркибига, 4 октябрь, якшанба кунги сайловларнинг дастлабки натижаларига кўра, олтита партия киради. Бу ҳақда республика Марказий сайлов комиссиясига таяниб, «РБК» хабар берди.

Фото: «АиФ»

Фото: «АиФ»

Овоз беришнинг дастлабки натижаларига кўра, сайловда Қирғизистон Социал-демократик партияси 26,8 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларни «Республика-Ота юрт» (21,12%), «Қирғизистон» (12,42%), «Онугуу-Прогресс» (9,1%), «Бир-Бул» (8,5%), «Ота Макон» (7,7%) партиялари эгаллади.

Қирғизистон Олий кенгашига сайловлар фақат партия рўйхатлари бўйича ўтказилмоқда. Парламент янги таркибидаги 120 та ўринга 14 та партия даъвогарлик қилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар