Жанубий Африка республикасининг биринчи қора танли президенти Нелсон Мандела ўлимидан сўнг регби шуҳрати залидан ўрин олди. Расмий маросим Нюкасл-апон-Тайнда, регби бўйича жаҳон Кубогининг ЖАР ва Шотландия ўртасидаги ўйинидан аввал ўтказилган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
ЖАР спорт вазирининг ўринбосари Герт Остхейзен регби апартеид йилларида оқ танлиларнинг севимли спорт тури ҳисоблангани ва мамлакат фуқаролари учун ирқий камситиш тимсоли бўлиб келганини эслатиб ўтди.
«Президентлик сайловларидан сўнг Мандела регбини миллий спорт тури сифатида ривожлантира бошлади. У 1995 йилда мамлакатимизда ўтказилган ва бизга ғолибликни тақдим этган жаҳон Кубогидаги миллий жамоамиз чиқишлари атрофида халқимизни бирлаштиришда муҳим рол ўйнади. ЖАР термасини қўллаб-қувватлаб, мамлакат аҳолисининг ушбу спорт тури ва жамоага нисбатан муносабатини ўзгартира олди»,—дея таъкидлаган Остхейзен.
Изоҳ (0)