Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 8 октябрь куни Жаҳон чемпионати—2018 иккинчи саралаш босқичи, 5-тури доирасидаги Баҳрайнга қарши ўтадиган ўйин олдидан йиғин бошлади, деб хабар беради «Sports.uz».
Кеча, 2 октябрь куни Ўзбекистон термаси мазкур йиғин доирасидаги иккинчи машғулотини ўтказди.
«Жар» стадионида ўтаётган машғулотларда ҳали жамоа тўлиқ таркиб билан шуғулланаётгани йўқ. Боиси йиғинга чақирилган легионерлардан баъзилари ўз клублари таркибида ўйин ўтказиши боис ҳали терма жамоа ихтиёрига етиб келмаган.
Дарвозабонлар алоҳида машғулот олиб борди. Улар ўз устиларида қаттиқ ишлашаётгани кўриниб турибди.
Умуман олганда, машғулотда ҳамма яхши ишлади. Футболчиларнинг кайфиятлари аъло даражада. Таркибга ижрочилар қўшилиши давом этмоқда.
Изоҳ (0)