Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Фаррух Дўстов Туркиянинг Агри шаҳрида давом этаётган «Челленжер» туркумига кирувчи, мукофот жамғармаси 42 минг 500 еврони ташкил этган турнирнинг финалига йўл олди, деб хабар беради «Оламспорт».
Бугун, 3 октябрь куни Фаррух финал чиптаси учун Константин Кравчукка қарши кортга чиқди. Унда Дўстов икки сетда 7:6 ва 6:2 ҳисобида рақибдан устун келди ва финал йўлланмасига эга чиқди.
Иккинчи ярим финалда Сакет Минени Денис Молчановни уч сетда мағлуб этди — 6:3, 3:6, 7:6.
Мусобақанинг финали 4 октябрь куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)