Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида армрестлинг бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Дунёнинг 100 га яқин давлатидан спортчилар иштирок этаётган йилнинг ушбу нуфузли мусобақасида Қурбон Конишев мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муносиб тарзда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқда, деб хабар беради «Оламспорт».
Жаҳон чемпионатининг илк куни ўзбекистонлик армрестлингчилар 1 та олтин, 3 та бронза медалини қўлга киритган эди. Мусобақанинг иккинчи куни Ўзбекистон термаси яна 4 та медалга эга бўлди.
Қиз болалар ўртасидаги баҳсларда Мафтуна Давлетова 45 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. 50 кг вазн тоифасидаги Меҳрибон Абдураҳмонова эса бронза медали билан тақдирланди.
Ўғил болалар ўртасидаги 55 кг вазнда иштирок этган Ҳумоюн Тошмуҳаммедов кумуш, 50 кг вазндаги Ҳусниддин Меҳмонов эса бронза медалига сазовор бўлди. 1 октябрдан жаҳон чемпионатининг катталар ўртасидаги баҳслари бошланди.
Изоҳ (0)