Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятидаги юбилей 500-голини киритди. 30 сентябрь куни ЕЧЛ доирасидаги «Мальмё»га қарши ўйинда Роналду дублга эришганди. Унинг илк голи 500-гол сифатида қайд этилди, деб хабар беради «Оламспорт».
Португалия терма жамоаси сардори ҳам клуб, ҳам терма жамоада ўтказган 753 та учрашувида 501 та гол киритишга муваффақ бўлди. Роналду «Спортинг» таркибида 31 та ўйинда 5 та гол, «Манчестер Юнайтед» либосида 292 та учрашувда 118 та гол, «Реал» сафида 307 та баҳсда 323 та гол, Португалия терма жамоасида эса 122 та учрашувда 55 та гол киритган.
Изоҳ (0)