Калифорниянинг Tesla Motors компанияси янги электрокар модели Model X’ни сотиш бошланганлигини маълум қилди. Бу автомобиль ишлаб чиқарувчи компания тарихидаги биринчи кроссовердир, деб хабар беради «Vc.ru».
Tesla Model X 772 от кучини таъминловчи иккита электр двигатели билан таъминланган. Бир марта кучланиш билан максимал тезлиги соатига 250 километрга етувчи кроссовер 400 километр масофани босиб ўтиши мумкин.
Электрокарнинг орқа эшиклари «чайка қаноти» шаклида ишлаб чиқарилган.
Орқа қаторни эса икки ёки уч нафар йўловчи учун ўриндиқлар билан жиҳозлаш мумкин.
Автомобиль, шунингдек, ўриндиқларнинг учинчи қатори билан ҳам таъминланган.
Европада ҳам ишлаб чиқарилиши кўзда тутилаётган Model X’нинг баҳоси 130 минг доллардан бошланади.
Изоҳ (0)