GM Powertrain Uzbekistan акциядорлик жамияти акциядорлари автомобиль двигателлари ишлаб чиқариш бўйича компаниянинг янги бош директорини тайинлади, дея хабар бермоқда UzDaily.
Акциядорлар қарорига кўра, Женнифер Бигелоу 2015 йил 1 декабрдан GM Powertrain Uzbekistan АЖ бош директори лавозимига тайинланди.
У директорликка бир йил муддатга белгиланди. У ушбу лавозимда компанияни 2014 йил мартидан буён бошқариб келган Гайст Роберт Вальтер ўрнини эгаллайди.
Изоҳ (0)