Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳига «Ravon» бренди остида ишлаб чиқарилаётган Spark автомобилининг сурати жойланди.
2015 йил давомида «Ravon» бренди остида ишлаб чиқарилган Nexia ва Gentra машиналарининг суратлари пайдо бўлган эди. Аммо янги бренд остидаги Spark автомобилининг суратлари илк бор интернетда пайдо бўлди.
Суратдаги машинада Chevrolet логотипининг ўрнида «Ravon» логотипини, Spark ёзувининг ўрнида R2 ёзувини кўриш мумкин.
Интернет фойдаланувчилари GM Uzbekistan экспорт қилинадиган машиналарни Daewoo эмас, «Ravon» бренди остида ишлаб чиқаришини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)