Ўзининг антиқа соч турмаклари билан танилган «Барселона» ҳужумчиси Неймар «Лас-Пальмас»га қарши Испания чемпионати 6-тур учрашувида майдонга сочини қирдириб ташлаган ҳолда чиқиб келди, деб хабар беради «Arena.uz».
Табиийки, бу ҳолат кўпчиликда турли саволларни келтириб чиқарди.
Неймарнинг Twitter’даги мухлислари аккаунти (NeyMarvellous) хабар беришича, 23 ёшли футболчи шу йўл билан саратон хасталигидан азият чекаётган бувисини қўллаб-қувватлашга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, «кўк-аноррангилар» мазкур баҳсда 2:1 ҳисобида ғалабага эришди, Неймар эса пенальтидан самарали фойдалана олмади.
Изоҳ (0)