Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида якунига етиб бораётган мукофот жамғармаси 1 миллион 30 минг долларни ташкил қилувчи турнирнинг жуфтликлар баҳси ярим финалида ўз юришини тўхтатди, деб хабар беради «Оламспорт».
Беларуслик Александр Бурий билан жуфтлик ҳосил қилган Истомин финал чиптаси учун филиппинлик Трит Хуэй ҳамда финляндиялик Хенри Континен ҳамкорлигига қарши баҳс олиб борди. Икки сет давом этган учрашувда Истомин ва Бурий рақибларига 3:6, 5:7 ҳисобида имкониятни бой берди.
Эслатиб ўтамиз, Истомин St.Petersburg Open турнирининг яккалик баҳслари чорак финалида австриялик Доминик Тимга 2:6, 5:7 ҳисобида ютқазиб қўйган эди. Ушбу турнир ғолиби 187 350 доллар мукофот пули ҳамда 250 рейтинг очкосига эга бўлади.
Изоҳ (0)