«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике ҳужумчи Лионель Мессининг жароҳатига ўз муносабатини билдирди, деб хабар беради «Uff.uz».
«Кимдир жароҳат олиши жуда қайғули, боз устига бу Месси билан рўй берса. У биз учун қанчалик муҳим эканини барча яхши тушунади. Биз Мессисиз бошқача ўйнашимиз мумкин эмас. Биз ўз ўйинимизнинг кўп жиҳатлари устида ишладик ва энди жамоанинг ўзаро ҳаракатларини такомиллаштириш вақти келди», — деди Энрике.
Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси Испания Примерасининг 6-туридаги «Лас-Пальмас»га (2:1) қарши кечган ўйинда жароҳат олди ва 7—8 ҳафта майдонга туша олмайди.
Изоҳ (0)