Россиялик боксчи Фёдор Чудинов Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA) талқини бўйича 76,2 килограмм вазн тоифасида чемпионлик совринини ҳимоя қилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Британиялик таниқли боксчи Фрэнк Булонига қарши Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтган 12 раундлик жанг якунига кўра, россиялик чарм қўлқоп устаси ҳакамларнинг якдил қарори (120:106, 118:108 ва 117:109) билан ғолиб деб топилди.
Бу Фёдор Чудиновнинг чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш бўйича илк жанги бўлди. Мазкур жангга тайёрланишда унга ўтмишнинг таниқли боксчиларидан бири Рой Жонс ҳам ёрдам берди.
Изоҳ (0)