Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида iPhone 6s’нинг тўлиқ нусхаси бўлган смартфон 91 доллардан сотувга чиқди, дея хабар бермоқда «Газета.ru» International Business Times нашрига таяниб.
iPhone 6s каби, қурилма 4,7 дюймли экранга эга, унинг ўлчамлари ва ташқи кўриниши эса Apple смартфонини тўлиқ такрорлайди. Шу билан бир вақтда у кўп жиҳатдан iOS’га ўхшаб кетадиган лаунчерли Android операцион тизимида ишлайди.
Қалбаки смартфонга АRМ Cortex процессори, 1 ГБ тезкор ва 4 ГБ ички хотира, 13 мегапикселли асосий ва 2 мегапикселли олд камера, 2000 мА/соат сиғимли аккумулятор ўрнатилган. Қурилма оригиналидан 10 марта арзонроқ, яъни 580 юань ёки 91 доллар туради.
Изоҳ (0)