Хабаровск ўлкасида қидирувчилар 80 йил аввал бедарак йўқолган самолётнинг тўрт нафар йўловчиси жасадини топди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Қидирувчилар самолёт ҳалокатга учраган жойдан тўрт киши, жумладан, бир нафар аёлнинг жасадини топди. Самолёт парчаларининг жойлашувига қараб унинг чап ёнбоши билан тепаликка урилганлиги аниқланди. Учувчи олдидаги қояни жуда кеч пайқаган бўлиши мумкин, натижада самолётнинг тезлиги баландлаш учун етарли бўлмаган», — дейилади Умумроссия жамоатчилик ҳаракати хабарида.
Архив маълумотларига кўра, 1935 йилнинг 26 июнида Александровск-Сахалинский шаҳридан Хабаровск йўналишида парвозга чиққан самолётда 12 киши бўлган.
Изоҳ (0)