Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Қурбон ҳайити муносабати билан ўзбекистонлик мусулмонларни қутлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасига диний конфесия раҳбарлари ташриф буюрди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувларда Республикада фаолият кўрсатаётган диний конфесия раҳбарларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари, шайх А.Мансуров ва А.Юнусовлар кутиб олди.
Меҳмонлар Ўзбекистон мусулмонларини байрам билан муборакбод этар экан, бугунги кунда ушбу учрашувга ўхшаш дўстона муносабатлар бардавом бўлиши замирида Ўзбекистонда давлат раҳбари Ислом Каримов бошчилигида бошқа барча соҳалар қаторида, дин соҳасида ҳам олиб борилаётган одилона сиёсат, тинчликсевар халқнинг бағрикенглиги ётганини таъкидлади. Шунингдек, меҳмонлар Ўзбекистонда қарор топган тинчлик, тотувлик, динлар ва миллатлараро бағрикенглик руҳига юксак баҳо бериб, бу борада олиб борилаётган ишларни изчил давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
Учрашув сўнгида мезбонлар конфесия раҳбарларини ташрифи билан яна бир бор қутлаб, ўз миннатдорчиликларини билдирди.
Изоҳ (0)