Ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2015 йилнинг 24—27 сентябрь кунлари БМТ Бош Ассамблеяси 70-сессияси доирасида бўлиб ўтадиган Барқарор ривожланиш бўйича БМТ саммитида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон делегациясининг Нью-Йорк шаҳрида бўлиши чоғида сессия ишида иштирок этаётган бошқа давлат вакиллари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Изоҳ (0)