2015 йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда Ўзбекистон—Россия кун тартибининг жорий масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат чоғида турли даража ва йўналишлардаги бўлажак икки томон учрашувларининг ҳамда ҳамкорлик институтларининг навбатдаги қўшма мажлисларининг ўтказилиш муддатлари амалий жиҳатдан муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)