Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида 23 сентябрь куни Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик департаменти директори ўринбосари Андрей Фролов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Вазирлик матбуот хизматида қайд этилишича, суҳбат давомида консуллик соҳасидаги Ўзбекистон — Россия муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
2015 йил учун вазирликлараро ҳамкорлик Дастурига биноан учрашувда бир томон фуқароларининг иккинчи томон ҳудудидаги ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқаролик, оилавий ва жиноий масалаларда ҳуқуқий ёрдам беришнинг амалий жиҳатлари ҳамда икки томонлама битимларни ижро этиш жараёни кўриб чиқилди.
Шунингдек, делегациялар шу соҳадаги Ўзбекистон ва Россия қонунчилигидаги кучга кирган ўзгартиришлар тўғрисида маълумот алмашди.
Изоҳ (0)