Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Алишер Навоий номли кино саройида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан «Илк-фильм» киностудиясида суратга олинган «Балли, Камолиддин!» бадиий фильми премераси бўлиб ўтди. Унда фильм ижодкорлари, ОАВ вакиллари ва томошабинларнинг кенг оммаси иштирок этди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фильмда Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнес ҳамда қишлоқ хўжалигининг ривожи, мазкур соҳаларда эл-юрт равнақи, Ватан шуҳратини ошириш йўлида меҳнат қилаётган ташаббускор ёшлар ва уларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида ҳикоя қилинади. Шунингдек, картинада замонавий оила муаммолари, ота-она ва болалар ўртасидаги муносабатлар, ёшларнинг маънавий тарбияси каби мавзулар ҳам кўтарилган.
Фильм бош режиссёри Элёр Ҳошимов журналистлар саволларига жавоб берар экан, жумладан, шундай деди: – «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан суратга олинган мазкур янги фильмда ўзбек халқининг кучи, нималарга қодир эканлиги кўрсатиб берилган. Албатта, «Балли, Камолиддин!» картинасига ҳақиқий баҳони томошабинлар беради.
Изоҳ (0)