Осиё Тараққиёт банки (ОТБ) 2015 ва 2016 йилларда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми ўсиши кўрсаткичларига доир прогнозларини маълум қилди, дея хабар бермоқда UzDaily.
ОТБнинг «Осиё тараққиётининг янгиланган шарҳи» нашрида келтирилган маълумотларга кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми 2015 йилда 7 фоизга, 2016 йилда эса 7,2 фоизга ўсади.
ОТБ прогнозига кўра, Ўзбекистонда инфляция даражаси 2015 йилда 9,5 фоизни, 2016 йилда эса 10 фоизни ташкил этади. Бундан ташқари, 2015 йилда жорий операциялар ҳисоби бўйича ижобий салдо 2015 йилда ЯИМга нисбатан 0,9 фоиз, 2016 йилда эса 1,1 фоиз миқдорида сақланиб қолади.
«Осиё тараққиёти шарҳи» ва «Осиё тараққиётининг янгиланган шарҳи» Осиё Тараққиёт банкининг асосий иқтисодий нашрлари бўлиб, унда Осиё ва Тинч океани минтақасидаги мамлакатларнинг иқтисодий ҳолати таҳлили ва уларга тааллуқли прогнозлар бериб борилади.
Изоҳ (0)