Россиянинг Красноярск ўлкаси Ермаковское қишлоғида бир оила давлат автомобиль назорати ходимлари уларнинг автомобилини жарима майдончасига олиб кета олмаслиги учун машинани ёқиб юборди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Маҳаллий фуқаро бошқарувидаги машинани тўхтатган йўл-патруль хизмати назоратчилари 49 ёшли ҳайдовчининг ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомобиль учун суғуртаси йўқлигини аниқлаган. Бундан ташқари, машинанинг аввалги эгаси томонидан берилган эгалик ҳуқуқини бекор қилиш ҳақидаги аризага асосан, автомобилни жарима майдончасига жўнатишга қарор қилинган.
Аёл ва унинг турмуш ўртоғи автомобилни ҳибсга олиш ва баённомани тузишга тўсқинлик қилган. Автомобильни эвакуаторга ортиш вақтида аёл автомобиль салонига тез аланга олувчи суюқлик сепиб чиққан, шундан сўнг оиланинг 23 ёшли ўғли автомобилни ёқиб юборган.
Ҳодиса жойида тезкор тергов гуруҳи иш олиб бормоқда, текширув ўтказилмоқда. Бундан ташқари, автомобиль айнан кимга тегишли эканлиги ҳам аниқ маълум эмас.
Изоҳ (0)