1 октябрдан Ўзбекистон аҳолиси ва улгуржи истеъмолчиларга бериладиган табиий газ учун Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган янги тарифлар жорий қилинмоқда, деб хабар берди «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси.
Янги прейскурантга кўра, аҳолига бериладиган табиий газнинг 1 кубометри ҳисоблагич бўлган ҳолда 194,7 сўмдан 208,92 сўмга ёки 7,3 фоизга оширилади. Ҳисоблагич бўлмаган ҳолда овқат пишириш ва иссиқ сув таъминоти учун ишлатиладиган газнинг 10 кубометри 3612,95 сўмни ташкил қилади (жорий тариф — 3367,95 сўм). Иситиш учун фойдаланиладиган газнинг 10 кубометри 1561,5 сўмдан 1675,55 сўмга ошади.
Эслатиб ўтамиз, 1 октябрдан электр энергияси, иссиқ ва совуқ сув тўловлари ҳам қимматлашади
Изоҳ (0)