Тошкентнинг Олой бозори яқинидаги кўп қаватли идора биносида юз берган ёнғин оқибатлари бартараф этилмоқда. Ижтимоий тармоқларда бинонинг ёнғиндан кейинги ҳолати акс этган суратлар пайдо бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь, жума куни кечки соатларда Wyndham (собиқ Dedeman) меҳмонхонаси ён томонидаги, UMS мобил алоқа оператори бош офисининг қаршисидаги кўп қаватли идора биносида кучли ёнғин келиб чиққанди.
Ҳозирча мазкур ҳодиса юзасидан расмий ахборот берилгани йўқ. Жабрланувчилар, етказилган зарар миқдори ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган фотосуратларда бинонинг олд қисмидаги алюминийли композит панеллар тўлиқ ёниб кетганини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)