Россия футбол Премьер лигаси президенти Сергей Прядкин «Локомотив» ҳимоячиси Виталий Денисов учрашув вақтида ножўя сўз ишлатган бўлишига қарамасдан, нима учун фақат жарима билан жазолангани ҳақида фикрини билдириб ўтди. Бу ҳақда “Uff.uz” хабар бермоқда.
«Ўйин вақтида ҳиссиётларни жиловлаб олиш жуда қийин. Бундан қочиб қутулиб бўлмайди. Виталийнинг гапи эса бирор кишига қаратилмаган эди. Мен буни билмайман. Албатта бу ҳолат Денисовга обрў олиб келмаслиги аниқ. Шундай бўлса-да, айтиш лозим, Виталий – яхши инсон ва яхши футболчи.
Гарчи ҳиссиёт билан айтилган бўлса-да, бунга қарши курашиш лозим. Бизда баъзи клуб раҳбарлари ҳам ўзини тутиб тура олмайди. Мен ҳозир трибуналардаги сўкинишлар ҳақида гапирмоқдаман. Стадионларга кўпроқ аёллар, болалар, бутун бошли оилалар келишини истаймиз. Шундай экан, ҳиссиётни жиловлай билиш керак», — дейди Прядкин.
Эслатиб ўтамиз, Виталий Денисов ўйин вақтида захира ўриндиғида ўтирганлар томон ножўя ҳақорат сўзини айтгани учун 60 минг рубль жаримага тортилган.
Изоҳ (0)