Криштиану Роналду 20 сентябрь куни «Гранада» билан ўйинга отасини Венгрия телеканали оператори чалиб юборган суриялик қочоқ бола билан чиқди, дея хабар бермоқда Meduza.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь бошида интернетда Венгрия телеканали журналисти қўлида боласи билан полициядан қочаётган эркакни оёғи билан чалиб юборгани акс этган видео тарқалиб кетган эди. Бунинг учун журналист аёл ишдан ҳайдалди.
Видеоёзув туфайли танилган суриялик қочоқ Усама Муҳсин футбол мураббийи бўлиб чиқди. Уни Испаниядаги спорт мактабига ишга қабул қилишди.
Изоҳ (0)