Қирғизистон жанубида беш балли зилзила қайд этилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Қирғизистон ФВВ маълумотига қараганда, ер қимирлаши 20 сентябрь, якшанба куни 22:09 (Тошкент вақти бўйича 21:09) атрофида Жалол-Обод вилоятида содир бўлган.
«Зилзила ўчоғи Фарғона тоғ тизмалари ҳудудида, Канжига қишлоғидан ўн километр шарқда ва Жалол-Обод шаҳридан 60 километр шимоли-шарқда юзага келди», — дейилади вазирлик хабарида.
Дастлабки маълумотларга қараганда, қурбонлар ва вайронагарчиликлар қайд этилмади.
Изоҳ (0)