18 сентябрь куни Халқаро ҳамкорлик бўйича Корея агентлиги (KOICA) Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети билан ҳамкорликда профессионал таржимонлар тайёрлаш бўйича аудиторияни очиш маросимини ўтказди, дея хабар бермоқда UzDaily.
Тадбирда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ли Ук Хен, KOICA’нинг Ўзбекистондаги офиси директори Им Жонг Хи, ЎзДЖТУ ректори Шуҳрат Қаюмов ва бошқалар иштирок этди.
Aудитория KOICA’нинг «ЖИДУ ва ЎзДЖТУда таржимонлар тайёрлаш салоҳиятини ошириш ва ЖИДУда компьютер орқали тестдан ўтказиш тизимини яхшилаш» лойиҳаси доирасида очилди.
Изоҳ (0)