Тошкентдаги Wyndham (собиқ Dedeman) меҳмонхонаси ёнидаги, UMS мобил алоқа оператори бош офиси қаршисидаги кўп қаватли бинода катта ёнғин юз берди. Аланга ичида қолган бино суратлари 18 сентябрь, Тошкент вақти билан 19:00 атрофида ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган.
Facebook’даги «Potrebitel.uz» гуруҳида эълон қилинган суратларда бинонинг бир қисми бўйига ёнаётганини кўриш мумкин. Ҳодиса нима сабабдан рўй бергани ҳозирча маълум эмас.
Ёнғин келиб чиққан вақтда бино ичида қанча одам бўлган-бўлмагани, жабрланганлар ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Шаҳар ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари офатни бартараф этишга киришган.
Изоҳ (0)