Халқаро валюта жамғармаси ижроия қўмитаси Ўзбекистон Республикаси билан IV моддага мувофиқ олиб борилган консультациялар якунлангани ҳақида маълумот тарқатди, дея хабар бермоқда «Review.uz».
Унда таъкидланишича, мамлакат иқтисодиёти евроҳудуд ва Россиядаги иқтисодий фаолликнинг сустлиги ҳамда энергия манбаларининг паст нархлари туфайли юзага келган мураккаб ташқи иқтисодий вазиятда барқарорликни сақлаб турибди.
Реал ялпи ички маҳсулот 2014 йилда юқори суръатларда 8,1 фоизга ўсган бўлса, 2015 йилнинг биринчи чорагида 7,5 фоизга ортди.
Инфляция 2015 йил апрели охиригача тахминан 9 фоизгача камайди.
Бироқ қийин ташқи муҳит ва, айниқса, дунёда нефть ва газ нархининг пасайиши, шунингдек, асосий савдо шериги бўлган мамлакатларда иқтисодий ўсишнинг секинлашуви ташқи иқтисодий секторга ўз таъсирини ўтказмоқда. Газ ва машинасозлик маҳсулотлари экспорти салбий таъсир остида қолди.
Изоҳ (0)