2015 йилнинг 17 сентябрь ҳолатига Европага 473 887 нафар қочоқ ва муҳожир Ўртаер денгизи орқали етиб келди. Бу ҳақда «Европейская правда» Халқаро миграция ташкилоти маълумотига таяниб хабар беради.
Энг кўп қочоқ – 349 109 киши Грецияга етиб келди. 120 мингдан ортиқ киши Италия соҳилларига, уч мингга яқин муҳожир Испанияга келганлиги маълум қилинди.
Қочоқлар умумий сонининг 40 фоизга яқини, яъни камида 182 минг нафари Сурия аҳолисидир. Ўртаер денгизини кечиб ўтиш мобайнида 2812 нафар одам ҳалок бўлди.
Эслатиб ўтамиз, БМТ ЕИ мамлакатларини қочоқлар учун чегарани ёпмасликка чақирди.
Изоҳ (0)