Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони 12 миллиондан ошди. Бу ҳақда 2015 йилнинг 18 сентябрь куни ICTSUMMIT ахборот-коммуникацион технологиялар саммитида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Файзуллаев маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Унинг таъкидлашича, мамлакатдаги мобил алоқа абонентлари сони 22 миллиондан кўпроқни ташкил этади.
Ҳозирги пайтда компьютерга эга уй хўжаликлари 37,4 фоизни, интернетдан фойдаланиш имконига эга бўлганлари эса 58,1 фоизни ташкил этади.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Хуршид Мирзоҳидовнинг таъкидлашича, кенг полосали интернет ва мобил алоқа тизимини ривожлантириш Ўзбекистон АКТ соҳасининг яқин келажакдаги устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)