91 ёшли Зимбабве президенти Роберт Мугабе 15 сентябрь, сешанба куни парламент янги сессиясининг очилишида янглишиб, депутатларга бир ой олдинги нутқ билан мурожаат қилди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар беради.
Зимбабве сиёсати фахрийси айнан шу нутқ билан парламентга бир ой аввал мурожаат қилганлигини тахмин ҳам қилмасдан, деярли ярим соат давомида ўз нутқини ўқиб эшиттирди.
«Қоғозларда чалкашлик юз берганлиги натижасида президент нотўғри нутқ билан чиқиш қилган. Хатолик котибиятда юз берган», — деди Мугабенинг расмий вакили.
Изоҳ (0)