Молдавия президенти Николай Тимофти машҳур артист Михай Волонтир дафн этиладиган 17 сентябрь кунини республикада миллий мотам куни деб эълон қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Актёр Кишинёвдаги Марказий қабристонга дафн этилади. Дафн маросими билан Валерий Стрелец бошчилигидаги ҳукумат вакиллари ва маданият арбобларидан иборат махсус ишчи гуруҳ шуғулланмоқда.
Волонтир 15 сентябрь, сешанбага ўтар кечаси 82 ёшида вафот этди. Артистнинг беваси Ефросинья Добиндэ-Волонтирнинг маълум қилишича, эрининг ўлимига узоқ давом этган хасталик сабаб бўлган.
Изоҳ (0)