General Motors Powertrain Uzbekistan заводида анъанавий равишда «Оила куни» байрами нишонланди, дея хабар бермоқда «Ўзавтосаноат» расмий сайти. Бу йил тадбирда компаниянинг 2 мингдан зиёд ходими ўз оилалари билан қатнашди.
Байрам GM Powertrain Uzbekistan’нинг янги футбол майдонида уюштирилди. Дастурдан классик автомобиллар кўргазмаси, цирк томошалари, оилавий мусобақалар, қўл ҳунари кўргазмаси ўрин олди. Бундан ташқари, заводнинг йиғиш ва қуйиш цехи бўйлаб экскурсия уюштирилди.
Изоҳ (0)