Chevrolet компанияси янги авлод Camaro спорткари шассиларини созлаш ишларида қатнашиши учун профессионал дрифтер Майкл Тангни ёллади. Chevrolet томонидан YouTube’да эълон қилинган видеода Тринидад ва Тобагонинг 25 ёшли фуқароси автомобилни синовдан ўтказаётганини кўриш мумкин, деб ёзади «Motor.ru».
Профессионал ҳайдовчи купенинг ҳажми икки литр бўлган тўрт цилиндрли турбомотор билан таъминланган, 275 от кучига эга базавий версиясини бошқарди. Олти босқичли механик узатмалар қурилмаси бирга ишлайдиган двигатель «Камаро»га 5,4 сонияда соатига 96 километр тезликка эришиш имконини беради.
Chevrolet Camaro купеси илк бор 2015 йил майида намойиш этилган эди, кабриолети эса июнь ойи охирида дебют қилган. Мазкур автомобиллар савдоси АҚШда 2015 йил кузида бошланиши кутилмоқда. Спорткарнинг нархи 26,6 минг доллардан бошланади.
Изоҳ (0)