Toyota’нинг Шимолий Америка бўлинмаси 2014 йил июнида тақдимоти ўтказилган лойиҳа — «Учар автомобиль» қаноти конструкцияси учун АҚШда патент олди. Бу ҳақда «Carzone.uz» хабар бермоқда.
Конструкция «Аэромобилга мўлжалланган йиғилувчи қанот» номини олган. Тўрт қанот ишламаётган вақтда автомобилнинг том қисмидаги махсус бўлмада туради, уларни салондаги махсус тугмани босиш орқали ҳаракатга келтириш мумкин.
Toyota’нинг мазкур лойиҳаси узоқ истиқболга мўлжалланган бўлиб, автомобилнинг тажрибавий намунаси тахминан қачон пайдо бўлиши ҳозирча маълум қилинмаган. Ҳозирги вақтда маълум энг машҳур замонавий «учар автомобиллар» намуналари сифатида Словакиянинг AeroMobil, Германиянинг Carplane, шунингдек, АҚШнинг Terrafugia компанияси томонидан ишлаб чиқилган Transition ва TF-X лойиҳаларини кўрсатиш мумкин.
Изоҳ (0)