Хитой қишлоқ хўжалиги университетининг маълум қилишича, икки клонлаштирилган сигирлардан бири, 2012 йилда туғилган Ню-Ню ўзининг биринчи авлодини дунёга келтирди. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар беради.
Туғилганига икки ҳафта бўлган бузоқ соғлом. Пекинда генетик модификация қилинган сигирдан биринчи бузоқнинг дунёга келиши мамлакатнинг мол гўшти ишлаб чиқаришдаги муҳим қадами бўлди.
Гап шундаки, ҳозирча Хитойда мол гўштини етказиб берувчи қорамолларнинг танқислиги кузатилади.
Изоҳ (0)