Жанубий Корея ҳукумати КХДРни сунъий йўлдошли ракета ташувчини учириш эҳтимоли юзасидан огоҳлантирди, деб хабар беради «РБК».
Сеул бундай ҳаракат баллистик ракетани синовдан ўтказиш ҳисобланиб, БМТ резолюциясини бузишини маълум қилди.
«Шимолий Кореянинг ҳар қандай баллистик ракетани учириши жиддий провокация ҳисобланади», — деди Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги вакили Ким Мин Сок навбатдаги матбуот йиғилишида.
Ушбу огоҳлантириш Шимолий Кореянинг Корея Меҳнат партиясининг 70 йиллиги муносабати билан сунъий йўлдош учириш масаласи кўриб чиқилаётганлигини маълум қилгандан сўнг билдирилди.
Изоҳ (0)