Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ижтимоий тармоқларни унинг фарзандлари ёки ўзининг номидан юритиладиган сохта аккаунтларни тақиқлашга чақирди, дея хабар бермоқда «Вести».
Сиёсатчи сўзларига кўра, уларда унинг оиласи ҳақида турли уйдирмалар ёзилади, баъзи инсофсиз ОАВлар эса улардан хабарлар тайёрлайди.
Унинг аниқлик киритишича, жияни Ҳамзат Қодиров Instagram’да саҳифасини юритади, бироқ ижтимоий тармоқларда бошқа қариндошлари йўқ.
Изоҳ (0)