«ЮКОС» собиқ акциядорлари Россияга нисбатан даъво билан Берлин судига мурожаат қилди ва ундан 42 миллиард доллар тўлашни талаб этди, дея хабар бермоқда Meduza Der Spiegel’га таяниб.
Даъвогарлар Германиядаги Россия давлат мулки, шунингдек ГФРдаги операциялардан пул ишлайдиган Россия энергетика давлат компаниялари ҳисобларининг хатланишига эришмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Гаага арбитраж суди ЮКОСнинг собиқ акциядорларига 50 миллиард доллар товон тўлаш лозимлиги ҳақида 2014 йил июлида қарор чиқарган. 2015 йил январида Россия товонни фоизларсиз тўлаши мумкин бўлган муддат тугади. Июнда Европа давлатлари суд қарори ижросини таъминлаш мақсадида Россия ҳисоблари ва мулкларини ҳибсга олишни бошлади.
2006 йилда Москва ҳакамлар суди солиқ органи аризаси билан ЮКОСни банкрот деб эълон қилган, унинг асосий активлари «Роснефть»га ўтган эди. ЮКОС собиқ акциядорлари Гаага судига мурожаат қилиб, компания мажбуран тортиб олингани учун товон пули талаб қилган.
Изоҳ (0)