Эроннинг марказий қисмида йирик уран кони топилди. Мамлакат атом энергияси ташкилоти захиралар кўламини аниқлаштирмаган бўлса-да, унинг раҳбари Али Акбар Солиҳий қазиб олиш ишлари яқин орада бошланишини маълум қилди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар бермоқда.
Олдинроқ «олтилик» билан музокаралар чоғида Теҳрон 15 йил мобайнида уранни 3,67 фоиздан ошиқ бойитмасликка рози бўлган. Бу муддат давомида мамлакатдаги кам бойитилган уран захиралари 300 килограммдан ошмаслиги лозим.
Изоҳ (0)