Лондон марказидаги Буюк Британия парламенти яқинида бир неча ўн минг киши намойишга чиқиб, мамлакат ҳукуматидан қочоқлар оқими муаммосига ечим топишда ёндашувни ўзгартиришни талаб қилмоқда, деб ёзади «ТАСС».
«Хуш келибсиз, қочооқлар» номли акция ҳуқуқни муҳофаза қилувчи турли ташкилотлар, шунингдек, Лейбористлар партиясининг янги етакчиси Жереми Корбин томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Активистлар Бирлашган Қиролликнинг Европада Иккинчи Жаҳон урушидан бери энг йирик бўлган миграция инқирозини ҳал қилишда фаол қатнашишини ёқлаб нутқ сўзламоқда.
Аввалроқ Британия бош вазири Дэвид Кэмерон мамлакат 2020 йилгача 20 минг нафар суриялик қочоқни қабул қилишини айтган эди. Дастлаб Буюк Британия ҳукумати ўз ҳудудига қочоқларнинг қўшимча сонини қабул қилишга қарши чиққан бўлса, мамлакат ичи ва ташқарисидаги кескин танқид Кэмеронни ўз фикрини ўзгартиришга мажбур қилди.
Изоҳ (0)