Тошкентдаги Allianz Arena клубида 12 сентябрь куни UCG FIFA15 киберфутбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг минтақавий саралаш босқичи бўлиб ўтди. «Infocom.uz» хабарига кўра, 15—17 сентябрь кунлари ICTEXPO 2015 кўргазмасида бўладиган финал босқичида қатнашиш учун 120 дан ортиқ э-спортчи мусобақалашди.
Минтақавий саралаш босқичи якунларига кўра, биринчи ўрин Олим Искандаровга, иккинчи ўрин Рустам Каттабековга ва учинчи ўрин Азиз Паттоховга насиб этди. Шундай қилиб, Олмалиқ, Урганч, Самарқанд ва Тошкентда бўлиб ўтган саралаш турнирлари ғолиблари миллий финал босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Қайд этиш жоиз, ташкилотчилар финал босқичида қатнашадиган иштирокчилар сонини 24 тадан 32 тагача оширишга қарор қилди. Шу муносабат билан, Ўзбекистонда FIFA бўйича э-спорт тараққиётига ҳисса қўшган бир қатор иштирокчилар тўғридан-тўғри финал босқичига таклиф этилди.
Миллий финал босқичида қатнашиб, юқори ўринларни эгаллаган иштирокчилар қуйидагича рағбатлантирилади:
1-ўрин — Катта кубок, диплом, Artel Vision планшети2-ўрин — Ўрта кубок, диплом, Artel P1 смартфони3-ўрин — Кичик кубок, диплом, Artel Star планшети4-ўрин — Artel P1 mini смартфони5—8-ўринлар — Artel NEO смартфонлари8—16-ўринлар — Artel B-88 (RACE) телефонлари
Финал босқичининг қолган иштирокчилари ICTEXPO 2015 ҳафталиги ҳомийлари томонидан рағбатлантирувчи мукофотлар билан тақдирланади.
Изоҳ (0)