Қўнғироқ чалаётган телефонга югуриб келиб, гўшакни кўтараётган Жакс лақабли мушук YouTube фойдаланувчилари суюклисига айланди. Huffington Post хабарига кўра, фойдаланувчилар «котиб» деб эркалаган мушук иштирокида видео тўрт кун ичида 88 минг марта кўрилди.
Видеонинг тавсифида Жакснинг эгаси — Леа Брантон узоқ вақт давомида унга ҳеч ким қўнғироқ қилиб туша олмаётганини тушуна олмаётганини айтган. «Қайнонам ҳар сафар қўнғироқ қилганида мени гўшакни қўйиб қўйяпти, деб ўйлабди. Бироқ мени ўрнимга ҳар сафар гўшакни мушук кўтараётган экан», — деб ёзади аёл.
Брантоннинг сўзларига кўра, у телефон билан содир бўлаётган ғалати ҳодисалар сабабини билганидан сўнг, Жакс «котиблик» вазифасини қандай қилиб бажараётганини видеога туширишга қарор қилган. Видеода жонивор қўнғироқ чалаётган қурилмага яқинлашиб, гўшакни кўтариб, кейин миёвлаб, қочиб кетаётганини кўриш мумкин.
Брантон мушукнинг телефонга нисбатан муҳаббати билан боғлиқ муаммони келажакда қандай қилиб ҳал қилмоқчи эканлигига аниқлик киритмаган.
Изоҳ (0)